Бухоро ва Андижонда “долларчи“лар қўлга тушди

    Бухоро вилоятининг Пешку тумани ва Андижон вилоятининг Олтинкўл, Балиқчи туманларида валюта айрибошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Андижон вилоятининг Балиқчи туманида валютаайирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро А.К. фуқаро С.Х.га жами 4 000 АҚШ долларини 51 млн сўмгасотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эсафуқаро У.Ж. Пешку тумани “Чибоғони” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида фуқаро З.Н.дан 3 200 АҚШ долларини40,7 млн сўмга сотиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Олтинкўл туманида фуқаро Б.Н. фуқаро С.У.га 3 500 АҚШ долларини 44,8 млн сўмга сотишгакелишиб, шундан 2 400 АҚШ долларини бераётган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида 2 496 АҚШ доллари, 4 500 Россия рубли ва 1 600 Турк лираси ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилофравишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates