4 та вилоятда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Хоразм, Наманган, Бухоро, Навоий вилоятларида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар тегишли тартибда қўлга олинди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Б. ва Ш.Х. фуқаро М.Ш.га жами 1,5 млн Россия рублини 211,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган З.С. фуқаро И.С.га жами 3 200 АҚШ долларини 40,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Т.К. фуқаро Г.Ҳ.дан жами 3 200 АҚШ долларини 40,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Худди шундай, Департаментнинг Навбаҳор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.Т. фуқаро Н.Ф.га жами 3 000 АҚШ долларини 38 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Ҳозирда тўртала ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177 моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates