Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Ж.С. ва З.Х. фуқаро А.Ж.га жами 3 700 АҚШ долларини 47 млн сўмга сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Булоқбоши туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.М. фуқаро Д.Қ.дан жами 3 000 АҚШ долларини 37,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, 1 600 АҚШ доллари ва 43,7 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177 моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.