3 та вилоятда ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон, Бухоро, Жиззах вилоятларида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

    Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Х. ва М.О. фуқаро Х.К.га 4 000 АҚШ долларини 51 млн сўмга сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан жами 6 600 АҚШ доллари ва 36,6 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

    Департаментнинг Ромитан тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ў.И. фуқаро М.Х.дан жами 3 400 АҚШ долларини 43 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шунингдек, Департаментнинг Зомин тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро В.К. фуқаро А.К.дан 3 000 АҚШ долларини 37,7 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 6 350 АҚШ доллари ва 15,4 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates