3 та вилоятда “валютчик“лар ушланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан Тошкент шаҳри, Наманган ва Навоий вилоятларида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар тегишли тартибда қўлга олинди.

    Қайд этилишича, Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.А. фуқаро М.Х.га 5 000 АҚШ долларини 64,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Косонсой тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. 4 300 АҚШ долларини 55,8 млн сўмга, Департаментнинг Уйчи тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. 4 000 АҚШ долларини 51,7 млн сўмга, Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.У. 4 000 АҚШ долларини 52,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates