Фарғона ва Бухорода “валютчик“ларнинг фаолиятига чек қўйилди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан Фарғона ва Бухоро вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.В. фуқаро М.Х.га 3 600 АҚШ долларини 46,8 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Г.С. фуқаро Ш.Ш.дан 3 000 АҚШ долларини 38,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates