Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ҳ.Х. ва Н.Ю. фуқаро А.Р.га 4 000 АҚШ долларини 51 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 105,8 млн сўм, 5 450 АҚШ доллари ва 1 800 турк лираси ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Бектемир тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Ҳ.Н. ва А.Ж. фуқаро М.Х.га 3 550 АҚШ долларини 46,2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида жами 3 567 АҚШ доллари ва 25,3 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Э.М. ва А.Ж. фуқаро З.Т.га 5 000 АҚШ долларини 64,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.