3 та вилоятда “валютчик“лар фаолиятига чек қўйилди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё, Андижон ва Сирдарё вилоятларида ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “Баҳористон” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Б. ва М.Б.лар фуқаро А.Х.га 4 200 АҚШ долларини 54,6 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, улардан жами 4 200 АҚШ доллари, 8 550 Россия рубли ва 23,7 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинди.

    Шу каби, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.З. фуқаро Н.С.га 3 500 еврони 47,6 млн сўмга сотаётган вақтида ушланиб, тадбир жараёнида 3 500 евро ва 900 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.

    Шунингдек, Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Ғ. ва Б.А.лар ўзаро тил бириктириб фуқаро М.Х.га 3 200 АҚШ долларини 41,6 млн сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates