“валютчик“ ларнинг фаолияти узоққа бормади

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро, Наманган вилояти ҳамда Урганч шаҳарида ноқонуний валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси ва Ғиждувон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Н. фуқаро Д.Т.дан 4 000 АҚШ долларини 51,6 млн сўмга сотиб олган вақтида, фуқаро З.Ҳ. (муқаддам судланган) фуқаро Г.З.дан 3 000 АҚШ долларини 38,7 млн сўмга сотиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Шунингдек, Департаментнинг Наманган ва Урганч шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Д. фуқаро М.Б.га 3 500 АҚШ долларини 45,5 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро С.С. фуқаро Д.Х.дан 3 200 АҚШ долларини 40,8 млн сўмга сотиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates