Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
3 октябрда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Бугун кун давомида республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +18...+23 даража атрофида, жанубда +25...+27 даражагача бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кундуз кунлари +20...+25 даража бўлади. Фақат айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади.
Бугун кундузи чўл ҳудудларда, 4-5 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат 3 октябрда +20...+22 даража; 4 октябрда кечаси +10...+12 даража, кундузи +23...+25 даража; 5 октябрда кечаси +10...+12 даража, кундузи +21...+23 даража бўлади.









