Тошкент вилоятида банкоматни тунаётган шахс қўлга олинди

    Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ҳодиса тезкор профилактик тадбирлар давомида аниқланиб, банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган шахс воқеа жойида ушланган. Бу ҳақида ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Маълум қилинишича, жорий йилнинг 12 февраль куни Олмалиқ шаҳар ҳудудига тунги хизматга жалб этилган Тошкент вилояти ИИББ 2-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан соат тахминан 00:30 лар атрофида Олмалиқ шаҳар “Ойдин” МФЙда жойлашган Халқ банкига тегишли банкоматни 1990 йилда туғилган фуқаро Б.Ю. ўткир тиғли жисм билан бузиб очиб, ичида мавжуд бўлган пулларини олишга уринган вақтида далилий ашё билан ушланган.

    Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates