500 миллион сўмлик давлат харидида қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланди

    Мамлакатимизда 8 август 2023 1064

    «Тошкент-донмаҳсулотлари» АЖ буюртмачилигида 2023 йил 23 июнь куни «Юк ташиш хизмати кўрсатиш» юзасидан ўтказилган 500,0 млн сўмлик давлат харидида қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

    Хусусан, давлат харидида иштирок этган икки талабгорнинг ҳужжатлари харид комиссияси раиси ва аъзолари фойдаланган қурилма (IP-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланган.

    Натижада Ўзбекистон Республикаси «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг: 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи); 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви); 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилган ва бошқа қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

    Мазкур ҳолатлар бўйича 2023 йил 6 июль куни харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.

    Агентликнинг тақдимномасига биноан «Тошкент-донмаҳсулотлари» АЖ томонидан 24 июль куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди, дея хабар беради Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates