6,3 млн нафар аҳоли юрак-қон томир касаллиги ва қандли диабет бўйича скринингдан ўтказилади

    Мамлакатимизда тиббиётнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида салмоқли натижаларга эришилмоқда. Жорий йил эса мазкур соҳадаги ишлар қамрови янада кенгаяди.

    Бунинг учун оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

    Бунда, туғуруқ комплексларини таъмирлаш, уларни зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва туғуруқ ўринлари сонини мавжуд 11 мингтадан 15 мингтага ёки 35 фоизга ошириш кўзда тутилган.

    46 та туманлараро перинатал марказларини жиҳозлашга 5,2 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

    Шунингдек, 2023 йилда болаларнинг ҳам ақлий, ҳам жисмоний, рационал ва соғлом ривожланиши, аёлларда камқонлик ва туғма нуқсонларнинг олдини олиш мақсадида болаларни ҳамда ўсмир қиз ва ҳомиладор аёлларни витамин ва дори воситалари билан бепул таъминлашга 145 млрд. сўм йўналтирилади.

    18-40 ёшли 12,6 млн. нафар аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилади.

    40 ёш ва ундан катта ёшдаги сурункали касаллиги бўлмаган 6,3 млн. нафар аҳоли юрак-қон томир касаллиги ва қандли диабет бўйича скрининг текширувлари билан қамраб олинади.

    9 млн. нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ўрта мактаб ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates