«7 SABER» ёхуд янги миллий бренд

    Спорт 27 июн 2021 15834

    Спортчиларимиз халқаро майдонда юксак натижаларни қайд этишар экан, бу жиҳат жаҳонга машҳур йирик брендлар эътиборини тортади. Бу билан атлетларимизнинг экипировкаларига ҳомийлик қилиш истагида бўлган компаниялар кўпаяди.

    Пойтахтимиздаги «Hyatt Regency» меҳмонхонасида ўзбек спортига яшин тезлигида кириб келаётган «7 SABER» брендининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди. Унда Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ мутасаддилари, Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Аваз Каримов, ушбу компания таъсисчиси, “Berkeley Square Investments” корпорацияси раҳбари Росс Коннон, бокс, таэквондо, қиличбозлик, пара-каноэ бўйича Токио-2020 лицензиатлари, дзюдо бўйича терма жамоамиз вакиллари, спорт фахрийлари, спорт жамоатчилиги вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

    Маросимда МОҚ раҳбари ҳам сўз олиб, янги бренднинг спортимиздаги ўрни ҳақида гапириб ўтди.

    Энди бренднинг “7 SABER” номини олиши ҳақида қисқача. Маълумки, 7 рақами спорт дунёсида омад ва кучли иродани ифодалайди. “SABER” эса “қилич” маъносини билдириб, шарқ оламида ишонч ва ўткирлик маъносини билдиради. Шубҳасиз, бу бренд келажакда жаҳон спортида ўз ўрнига эга бўлишни ният қилган.

    Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бренд тақдимотидан сўнг йиғилганларни яна бир ажойиб “премьера” кутиб турарди. Сўнгги пайтларда мамлакатимизда кашф этилаётган аралаш якка кураш усталарини бир байроқ остида жамлаш, жаҳонда юқори нуфузни эгаллашни мақсад қилган «U-1 CHAMPIONSHIP» промоутерлик компанияси ва «7 FIGHTING SERIES» клубининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Ушбу компаниялар ўзида нафақат ўзбек, балки бошқа мамлакат вакилларининг жангчиларини ҳам жамлайди ва турли нуфуздаги мусобақаларни ташкил этади.

    Бир сўз билан айтганда, тақдимот маросимида кенг оммага намойиш этилган ҳар бир компания муҳтарам Президентимиз илгари сураётган соғлом турмуш тарзи тарғиботида катта аҳамият касб этади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates