Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Урганч давлат университети, Маъмун академияси тадқиқотчилари, Хоразм намунали мақом ансамбли, Ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат мактаби ҳамда мақом устозлари билан ҳамкорликда Хоразм воҳасида урфга айланган мақомларнинг азалий намуналари қайта тиклаб, тўлдириб, замонавий нота нашри яратдилар.
1949 йилда устоз санъаткорлар Комилжон Отаниёзов, Каримжон Исмоилов, Абдушариф Отажоновлар томонидан бошланган иш ниҳоят якунланди. Хоразм урфий мақомларининг тарихий-назарий маълумотлари, нота ёзувлари, Хоразм намунавий мақом ансамбли томонидан қайтадан тўлдириб ижро этилган намуналари Ўзбекистон телерадио компанияси «Тошкент радиоэшиттириш уйида» 4 йил мобайнида ёзиб олинди. Улар китоб, МР3 диск ва ҳар бир мақом алоҳида видео тасмаларга муҳрланиб, нашр этилди.