76 млн ўрам дори воситалари рўйхатдан ўтказилмай мувофиқлик сертификатлари берилди

    Мамлакатимизда 2 феврал 2021 763

    Бу ҳақда АОКАда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги мутасаддилари билан бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.

    2020 йил пандемияга қарамай, 8,3 млрд. сўмлик 72 та янги номдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Ҳозирги кунда, чакана савдо билан шуғулланаётган дорихоналар ва уларнинг филиаллари сони 13957 тани ташкил этмоқда.

    Фармацевтика тармоғини ривожлантиришга қаратилган хусусий ва тўғридан-тўғри инвестициялар улушини ошириш ва 2021 йилда Давлат инвестиция дастури доирасида 14 та инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш режалаштирилган.