Шу йилнинг 16 ноябрь куни пойтахтимизда жойлашган “Hilton” меҳмонхонасида “Ёш неврологлар мактабиʼʼнинг 14 йиллигига бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда Бошқирдистон давлат тиббиёт университети неврология кафедраси профессори Аҳмедова Л.Р, ТТА неврология ва тиббий психология кафедраси профессори, Европа неврология академияси аъзоси Рахимбаева Г.С, ТТА неврология ва тиббий психология кафедраси профессори, “Ёш неврологлар мактабиʼʼ асосчиси Якубова.М ва ёш неврологлар иштирок этди.
— Ушбу анжуман давомида замонавий неврологияда янги ёндашувларни кашф этилиши мумкинлиги, янги маълумотларни ўзаро муҳокама қилиш орқали ҳали ечилмаган муаммоларни биргаликда ечишимиз имкониятига эга бўлишимиз ҳақида қизиқарли маърузалар ўқилди. Бу эса «Ёш неврологлар»нинг мазкур соҳага қизиқишини янада оширади, — дейди ТТА талабаси Севинч Носирова.
Шунингдек анжуманда ТТА неврология ва психология кафедраси профессори, “Ёш неврологлар мактабиʼʼ раҳбари Якубова.М «Индивидуаллаштирилган склероз давоси» мавзусида маъруза қилди.
Ҳамкорлик материали