Урганч ва А380 трассаси ўртасидаги 81 км йўл реконструкция қилинади

    «D213 «Урганч — Хонқа — Ҳазорасп — Амударё дарёси — А380» автомобиль йўлининг 0 — 84 км қисмини реконструкция қилинади. Лойиҳанинг умумий қиймати 294,1 млн АҚШ доллари.

    Бу ҳақда Президентнинг 13 ноябрдаги Президентининг «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида хоразм вилоятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланди.

    Лойиҳани амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 18 йил муддатга, тўрт йиллик имтиёзли давр билан 238 миллион доллар миқдорида кредит жалб этилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2041 йил ноябригача Ўзбекистон банкка асосий қарз ва фоизлар учун 382,68 миллион доллар тўлаши керак.

    Унинг реализацияси 2 йиллик кафолат муддати билан 5 йилни (2024−2029) ташкил этади.

    Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, харажатларни 32,7 миллион долларгача оптималлаштириш имконияти аниқланган. Мазкур маблағ Хоразм вилоятидаги D217 «Урганч — Гурлан — Манғит — Туркманистон Республикаси чегараси» автомобил йўлининг 5 — 75 километрлик қисмини реконструкция қилиш лойиҳасига йўналтирилади.

    Президент лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ва ЕТТБ кредити бўйича прогноз тўлов жадвалини тасдиқлади.

    Хоразм вилояти ҳокимлигига қўмита билан биргаликда яшил ҳудудларни ташкил этиш мақсадида реконструкция қилинадиган автомобил йўлларининг йўлбўйи ҳудудларида иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда 30 минг туп манзарали дарахт ва бута кўчатларини экишни таъминлаш топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates