8−10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги айрим автобус йўналишлари ўзгаради

    Транспорт 7 ноябр 2023 1237

    Шу йилнинг 8−10 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити ўтказилади. Саммит доирасида айрим кўча йўл тармоқларида автомобиллар ҳаракати чекланиши сабабли, автобус йўналишларининг фаолиятига ўзгартиришлар киритилади.

    Бу ҳақда Транспорт вазирлиги «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси матбуот хизмати.

    Таъкидланишича, Ислом Каримов кўчасининг Фурқат кўчасидан Олмазор кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун тўлиқ ёпилиши сабабли, ушбу манзил орқали ҳаракатланувчи 51-сонли йўналиш ҳаракати И.Каримов кўчасидан Афросиёб, Бешёғоч, Фурқат кўчалари орқали вақтинчалик ўзгартирилади.

    Шунингдек, 141-сонли йўналиш ҳаракати Қоратош кўчасидан Фурқат, А.Навоий, Олмазор кўчалари орқали, 196-сонли йўналиш ҳаракати Афросиёб кўчасидан Бешёғоч, Фурқат, А.Навоий кўчалари орқали, кейинги ҳаракати ўз йўналиши бўйича ташкил этилиди.

    Тадбир иштирокчиларининг белгиланган манзилларгача ҳаракатланиши жараёнида, айрим кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинчалик чекланиши сабабли, қуйидаги йўналишларда оралиқ интервал вақтлари ва қатнов вақтларининг ортиб кетиш ҳолатлари юзага келиши мумкин:

    Бобур кўчаси орқали ҳаракатланувчи 11, 40, 45, 47, 67, 76, 77, 94-сонли автобус йўналишларида;

    Нукус кўчаси орқали ҳаракатланувчи 2, 12, 80, 81, 97, 127, 196-сонли йўналишларда;

    Ойбек кўчаси орқали ҳаракатланувчи 57, 67-сонли йўналишларда;

    Афросиёб кўчаси орқали ҳаракатланувчи 13, 196-сонли йўналишларда;

    Ш.Рашидов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 30, 37, 57, 85, 97, 140-сонли йўналишларда;

    И.Каримов кўчаси орқали ҳаракатланувчи 1, 19, 21, 51, 60, 67, 85-сонли йўналишларда;

    А.Навоий кўчаси орқали ҳаракатланувчи 28, 30, 37, 44, 46, 57, 68, 78, 89, 91, 97, 115, 140-сонли йўналишларда.

    Жамоат транспортини ташкил этиш бўйича вақтинчалик ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Халқаро Аэропортга боришни режалаштирган ҳамюртларимиздан ўз вақтларини олдиндан режалаштиришларини тавсия этамиз ҳамда келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

    Заруриятдан келиб чиққан ҳолда, йўловлар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, йўналишлар ҳаракатига қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини маълум қиламиз.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates