«900 минга яқин иш ўрни ҳисоботга қўшиб ёзилган» — Ниғматилла Йўлдошев

    Сенат мажлисида бош прокурор ҳақиқатда яратилмаган 900 минг иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилгани ҳақида маълумот берди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев 5 сентябр куни Сенат мажлисида мамлакатда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилган ишларини муҳокама қилар экан, бир қатор жиддий камчиликларни таъкидлади.

    Қайд этилишича, 2024 йилда ҳисоботларда ҳақиқатда мавжуд бўлмаган 900 мингга яқин иш ўрни киритилган, 78 та ҳолатда 12 млрд сўмлик иш ҳақи талон-торож қилинган. Шу билан бирга, фуқароларга тўланмай қолган 11 млрд сўм миқдоридаги иш ҳақлари ундириб берилди.

    Шунингдек, прокуратура органлари ўтган йили 29 мингдан ортиқ тадбиркор ва инвесторларнинг муаммоларини ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатди. Натижада 7 мингдан ортиқ янги корхона ташкил этилиб, 22 мингга яқин янги иш ўринлари яратилган.

    Яширин иқтисодиётга қарши курашиш жараёнида эса 3 трлн 449 млрд сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлаш ҳолатлари фош этилди. Бундан ташқари, йирик солиқ тўловчилар бўйича назорат механизмларидаги камчиликлар бартараф этилиб, давлат бюджетига қўшимча 200 млрд сўмдан ортиқ маблағ тушиши таъминланди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates