“Raqamli prokuror” ахборот тизимлари комплекси жорий этилади

    Ўзбекистонда “Raqamli prokuror” ахборот тизимлари комплекси прокуратура органлари фаолиятига жорий этилади. 2026 йил 1 декабрдан ушбу тизимнинг тўлиқ версияси ишга туширилади.

    Бу ҳақда Президентнинг шу йилнинг 3 ноябрь куни қабул қилинган “Рақамли прокуратура – 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

    Фармонга кўра, қуйидагилар прокуратура органлари фаолиятини рақамли трансформация қилишнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

    • 2030 йилгача илғор халқаро тажриба асосида прокуратура органлари фаолиятининг барча йўналишларини автоматлаштириш;
    • тергов ва прокурор назорати жараёнларини электрон шаклга ўтказиш.

    Мазкур тизим давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунларнинг ижро этилиши, улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Конституция ва қонунларга мувофиқлигини масофавий назорат қилиш имконини беради.

    Шунингдек, назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида қонунларга риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш мақсадида “Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri” ахборот тизимининг синов версияси ишлаб чиқилади.

    Фармонга кўра, “E-tergov” ахборот тизими жорий этилади ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

    • жиноят иши юритувининг барча босқичларини электрон шаклга ўтказиш;
    • суд экспертизасини онлайн режимда тайинлаш;
    • моддий зарарни ҳисобга олиш ва ундириш жараёнларини мониторинг қилиш.

    Бундан ташқари, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2026/2027 ўқув йилидан ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида кундузги таълим шаклида ўқиш муддати 4 йилни ташкил этадиган “Киберҳуқуқ” бакалавриат таълим йўналиши жорий этилади.

    Мазкур Фармон ва Стратегиядаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун Бош прокуратуранинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси негизида Бош прокуратуранинг Рақамли технологиялар маркази ташкил этилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates