Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идоралари делегацияси Бош прокурор ўринбосари раҳбарлигида меҳнат миграцияси ва мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун Россия Федерациясига йўл олди.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Ишчи делегация таркибига Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари вакиллари киритилган.








