Прокурор протестига асосан 827 млн сўмлик асоссиз даъво бекор қилинди

    Эндиликда, прокурор ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларнинг судда кўрилишида иштирок этиш ваколатига эга бўлди.

    Фуқаролик процессуал кодексига 2024 йил 30 сентябрдаги киритилган ўзгартиришларга кўра, фуқаролик судларида прокурор иштирок этиши мумкин бўлган ишлар тоифаси янада кенгайтирилди.

    Эндиликда, прокурор ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, давлатга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ва давлат бюджетидан ундирувлар билан боғлиқ ишларнинг судда кўрилишида иштирок этиш ваколатига эга бўлди.

    Бош прокуратуранинг хабарига кўра, прокурорлар ўз ваколатлари доирасида судда ишларнинг кўрилишида қатнашиб, ғайриқонуний суд қарорларига нисбатан протест келтириш амалиётидан кенг фойдаланмоқда.

    Хусусан, суд қарорлари билан даъвогар М.А.нинг олиб қўйилган ер участкасидаги қурилма учун 827 млн сўм компенсация ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилган.

    Фуқаролик иши ҳужжатларига кўра, 2006 йилда М.А.га туман ҳокимлиги томонидан 0,4 га яйлов ер майдони қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш ва қайта ишлаб чиқариш цехи қурилиши учун доимий фойдаланишга ажратиб берилган.

    Бироқ М.А. томонидан яйлов ер майдони мақсадли фойдаланилмагани боис, туман ҳокимининг ер ажратиш қарори бекор қилинган. М.А. эса гуёки унга ажратилган ер майдонида қурилма қурилганини асос қилиб, судга компенсация ундириш тўғрисида даъво ариза киритган.

    Фуқаролик иши ҳужжатлари синчковлик билан ўрганилганда, М.А. ўзига ажратилган 0,4 га ер майдони чегарасида эмас, балки умуман бошқа жойда қурилма қургани маълум бўлди. Шунингдек, ушбу қурилма ҳам ўзбошимчалик билан қурилган бўлиб, 2021 йилдаги суд қарори билан М.А. ҳисобидан буздирилиши ва ер майдони олдинги ҳолатига қайтарилиши белгиланган.

    Замонавий технологиялар ёрдамида ер майдони ўрганилганда ҳам М.А. томонидан унга ажратилган 0,4 га ер майдонида бирор бир қурилма қурилмагани аниқланган.

    Фуқаролик кодексининг 212-моддаси талабларига кўра, ўзбошимчалик билан қурилган иморат мулк ҳуқуқини вужудга келтирмаслиги ва унинг учун компенсация тўланиши талаб этилмасада, судлар давлат ҳисобидан М.А. фойдасига 827 млн сўм ундириш тўғрисида асоссиз қарор қабул қилган.

    Суд қарорлари Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига тафтиш тартибида келтирилган протест асосида кўрилиб, М.А.нинг асоссиз даъво аризаси рад этилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates