Бу борада, А.Авлоний миллий-тадқиқот институти раҳбарияти ҳам илмий изланувчилар учун Финладияга хизмат сафарларини ташкил этиш бўйича Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консули Алишер Жўраев иштирокида учрашув ўтказди.
Учрашувда А.Авлоний миллий-тадқиқот институти илмий ходимлари ва ҳудудий миллий таълим марказларининг профессор-ўқитувчилари учун мактаб бошқарув тизими, лидерлик қобилиятлари, педагогларнинг узлуксиз касбий ривожланиш компетенциялари йўналишларида Финландияда стажировкаларни амалга оширишни келишиб олиш борасида фикр алмашилди.