Адлия бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтади

    Сирдарё вилояти адлия бошқармасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар муҳокамаси ҳамда қонун устуворлигини таъминлашда Адлия органларининг роли” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

    Анжуманни вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи Жамшидхон Нуритдинов очиб берди ва бошқариб борди.

    — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси – мамлакатимиз сиёсий ҳаётидаги энг муҳим воқеа эканлиги боис халқимиз уни катта қизиқиш билан кутади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу галги Мурожаатномасида “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури доирасида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиб, янги 2021 йилга ном берилди. Мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим вазифалар, ички ва ташқи сиёсатга доир устувор йўналишлар белгилаб олинди, — дейди Жамшидхон Нуритдинов ўз нутқида.

    Айтиб ўтиш жоизки, Мурожаатномада илгари сурилган ҳар бир масала ўта долзарб ва инсонпарварлик принципларига таянилган.

    Анжуманда Мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар тўғрисида батафсил тўхталиб ўтилди.

    Шундан сўнг, “Open Justice” - (“Очиқ адлия”) Дастури доирасида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2020 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.

    Қайд этилганидек, бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 2 583 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 2 112 таси қонуний ҳал этилди.

    Давлат идораларида 176 та ўрганиш ва мониторинглар ўтказилди. Натижада 15 476 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланганлиги маълум бўлди.

    Аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 557 та тақдимнома ва 1 912 та огоҳнома киритилди. Ваколатли органларга 84 та маъмурий таклифлар киритилди. Кўрилган чоралар натижасида 220 нафар айбдор шахсларнинг интизомий жавобгарликка тортилиши, 38 та ноқонуний ҳужжатларнинг бекор қилиниши таъминланди. Судларга 9 360,1 млрд сўмлик 239 та даъво аризалари киритилди.

    Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича 55 та таклиф ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигига тақдим этилди.

    Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш ва қонунийликни мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилди.

    Жумладан, 9 235 та тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шундан 3 630 маротаба ОАВда, жойларда 4920 маротаба семинарлар, маърузалар, давра суҳбатлари ўтказилди, 3046 маротаба веб-сайт ва ижтимоий тармоқларда чиқишлар қилинди.

    Журналистларга берилган маълумотларга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 75 та норматив тусдаги қарорлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

    Шундан, 62 тасига қонун ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича хулоса берилди, 13 таси рад этилди. Ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган норматив тусдаги қарорларнинг 49 таси давлат ҳисобига олинди. Давлат ҳисобига олинган жами маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари сони 639 тани ташкил қилади.

    Яна бир муҳим маълумот сифатида айтиб ўтиш жоизки, ҳисобот даврида 84 та ННТ Адлия бошқармасида давлат рўйхатидан ўтказилди.

    Шунингдек, 2020 йилда иш режа асосида ННТлар фаолияти ўрганилиб, натижаси бўйича 37 та тақдимнома ҳамда 1 та маъмурий таклиф киритилди. 21 та мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка тортилди.

    Анжуман баҳс-мунозараларга бой бўлди. Қизғин савол-жавоб асосида адлия органлари фаолияти янада очиқланди. Журналистлар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоблар олишди.

    Дилноз Умурзоқова,

    Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими етакчи маслаҳатчиси

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates