“Ҳиссиётли гапиришга тўғри келган“: Ботир Зариповнинг топшириғи бўйича изоҳ берилди

    Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги боғча ҳудудида жойлашган ноқонуний қурилган биноларни масъулларга керак бўлса ичидаги одамлари билан бузиб ташлашни буюргани ҳақида хабарлар тарқалиб жамоатчилик муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги тушунтириш берди.

    “Суд-пуд демасдан, бугуннинг ўзида бузиб ташлайсан. Нарсаси, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан. Бўлди энди, суд-пуд деб, ҳаммасини эркалатганимиз. Орқадан эшик очганнинг ҳужжатини кўрасан”, деган эди ҳоким тарқалган видеода.

    Вилояти ҳокимлиги хабарида маълум қилишича, ушбу ҳолат шу йилнинг 22 май куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Бухоро шаҳридаги 2-сонли давлат мактабгача таълим муассасасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирган вақтида видеога олинган.

    140 ўринга мўлжалланган мазкур муассаса 1961 йилда қурилган ва ҳозирда таъмирталаб ҳолга келиб қолган. Ўтказилган хатловга асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан зарур маблағлар ажратилиб, боғчада капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Ўрганиш чоғида вилоят ҳокими қурилиш ишларини жадаллаштириш ва қисқа муддатда якунлаш юзасидан шаҳар ҳокимлиги ва соҳа масъулларига топшириқлар берди. Шунингдек, ўрганиш жараёнида Ботир Зарипов давлат боғчаси ҳудуди ободонлаштирилмаганлиги, боғчага туташ бўлган ҳудуддан ўзбошимчалик билан эгалланган умумий овқатланиш объекти эгаси томонидан боғча ҳудудида тегишли рухсатларсиз, хуфёна ноқонуний кириш-чиқиш йўлаги очилганлиги, бундан ташқари боғча ҳудудининг бир қисмида юқори кучланишли трансформатор атрофи темир панжара билан ўраб олинмаганлиги юзасидан эътирозларини билдирди, — дейилади хабарда.

    Тушунтиришда келтирилишича, амалдаги қонунчиликка кўра, вилоят ҳокимлари зиммасига муассасаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, ҳудудлар атрофини ўраш, уларга ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, кузатув камералари ва ёнғинга қарши сигнализация тизимларини ўрнатиш чораларини кўриш, шунингдек, муассаса ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш вазифалари юклатилган.

    Видеолавҳада тилга олинган “бузиб ташла“ жумласида айнан ўша боғча ҳудудида тегишли рухсатларсиз, хуфиёна, ноқонуний кириш-чиқиш йўлагини бартараф этилиши назарда тутилган. Бунда, вилоят ҳокими томонидан 140 нафар боғча тарбияланувчиларини хавфсизлиги, ҳамда юз бериши мумкин бўлган турли нохуш, ноқонуний ҳолатларни олдини олиш — асосий мақсад бўлган, — дейилади ҳокимлик хабарида.

    Таъкидланишича, ижтимоий тармоқ фаоллари ва фойдаланувчилари айнан шу жумлани “ҳоким хусусий боғчаларни бузиб ташлаш бўйича топшириқ бераяпти“ тарзида муҳокама қилишмоқда. Бу эса мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

    Вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларидаги мактабгача таълим муассасаларида бу каби ҳолатларни ўрганиш ва зудлик билан бартараф этиш мақсадида Бухоро шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарига «ҳайфсан» интизомий чораси қўлланилган, ноқонуний йўлак бартараф этилган ҳамда ўрганиш олиб борилган 2-сон давлат мактабгача таълим таълим муассасасидаги жараён тасвирга олиниб, мутасаддиларга юборилган ва шу тариқа кенг тарқалган.

    Шу ўринда алоҳида таъкидламоқчимиз, вилоятда қонун устуворлиги таъминланади, биронта ноқонуний бузилиш қилинмайди. Ушбу ҳолатда вилоят ҳокими томонидан топшириқ бериш пайтида айрим раҳбарларнинг масъулиятини ошириш учун ҳиссиётли гапиришга тўғри келган.
    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates