Адлия вазирлиги ЮНИСЕФ билан ўзаро истиқболли ҳамкорликни янада ривожлантиради

    Адлия вазири Акбар Тошқулов кеча БМТ болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде билан учрашув ўтказди.

    Вазирлик маълумотига кўра, учрашувда аввалида Акбар Тошқулов меҳмонларга сўнгги йиллар давомида мамлакатимизда адлия ва ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда уларнинг ҳаётга тадбиқ этилишида Адлия вазирлиги ўрни ҳақидаги маълумотларни ўртоқлашди.

    Мунир Мамедзаде, ўз навбатида, ушбу йўналишда ўтказилаётган ислоҳотларни ижобий баҳолар экан, ЮНИСЕФ ваколатхонаси вазирликнинг келгусидаги фаолиятида, хусусан, 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг амалга оширилишида ўз мандати доирасида яқиндан техник кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини маълум қилди.

    Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ва тадбирлар ҳақида атрофлича фикр алмашилгани баробарида ҳуқуқ ва адлия соҳасида ўзаро истиқболли ҳамкорликни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates