Адолат ва диёнатга суянган бой

    Андижонлик давлатманд Миркомил Мирмўминбоевнинг қайғули қисмати

    Ичига ғулғула тушиб, ҳолдан тойган йигитнинг уйқуси ўчди. Дастлаб асабийлашди, сўнг ўйчан алфозда тун қоронғилигига тикилди. Тикилгани сари юрагини ваҳима чулғар, худди қиш бўйи оч қолган саёқ итлар тўсатдан қопиб оладигандек сергак турарди. Йигит авлиё эмасди, аммо нимадандир кўнгли ғаш. Хароба уй эшигини тирнаётган мушук кўз олдидан тинмай ўтар, унинг ўткир панжаси ва кўчаётган ёғоч қириндиси товушини аниқ-тиниқ ҳис этарди — бу ичидаги мавҳум ғашликнинг ифодаси эди.

    Аммо... Айни дамда нимадир содир бў-лади. Аниқ. Муқаррар ҳодиса тумани йигит бошида қора булут бўлиб йиғилди. Эти учди. Қаердадир чақалоқ йиғиси эшитилди. Ҳози-роқ уйдагиларни уйғотиш керак. Лекин нега? Биргина кўнгли ғашлиги учун ярим тун-да ваҳима кўтариши унга, табиийки, эриш туюлди. Совиб қолган сандал ҳидидан кўнг-ли ағдарилиб кетай деди. Чириган ромларга тикилиб беҳузурлиги янада ошди. Нима бало, бу ҳидни шамол етаклаб келдими ёки хона-да аввалдан бормиди? Гўдак бу сафар қуло-ғининг тагида чинқиргандек бўлди. Тавба, у ўзининг бешикда тарафларни чамалолмай йиғлаётган тўрт ойлик қизининг йиғиси эди. Қачондан бери уйғоқ, нега эшитмади? Бир зумда лойқа хаёли тиниб, фикри тиниқлаш-ди. Аёли уйғонмади. Чарчаган, турмайди.

    Бешикка тикилди, жилмайди. Ўзи тебратади. Шу тобда қизалоғининг хотиржамлиги учун у эмас, у хотиржам бўлиши учун қиза-лоғи керак эди. Симкaравотдан секин турди. Эскироқ нимагадир ўраниб олди. Эгилди ва тебрата бошлади. Дастлаб ёқимли туюлган гў-дак йиғиси дақиқама-дақиқа авж олиб борар, қизига ҳаво етмай биғиллар, алланечук бошқа-ча йиғларди. Лекин нимагадир аёли ҳам, бош-қалар ҳам уйғонай демасди. Энди у асабий-лашар, Бақақуриллоқ томонда момоқалдироқ гумбурлар, эртага Миркомилбой ҳовлисидаги ишларни битириши зарурлигини ўйлагани са-йин уйқу элитарди. Гўдак энди ростмана чин-қирди, у эса бешикни нега бунча қаттиқ теб-ратаётганини англолмасди. Тўхта, бу бешик эмас. Ер тебранаётган эди… Одамни беҳол қилиб қўядиган даражада ўткир ва заққум тал-васа иси димоғини ачиштирди, ҳаёт хуршиди сўнаётган нигоҳида ақл бовар қилмас зилзила содир бўлаётганини тўлиқ идрок эта олмаган қиёфаси музлаб қолди — улгурмади...

    Андижон зилзиласи

    Зилзила деганда хаёлимизга, аввало, Тошкент зилзиласи келади. Фан-техника та-раққий этган пайтда содир бўлгани учун бу силкинишнинг асорати, ундан кейинги қай-та қуриш кинотасмаларга, фотосуратларга муҳрланган. Аммо пойтахт зилзиласидан аввал ҳам юртимиздаги бошқа шаҳарларда мудҳиш вайронагарчиликлар бўлган. Ана шундай фалокатлардан бири эски Юлиан тақвимига кўра 1902 йил 2-3 декабрь (бугунги тақвимда 16 декабрь) кунлари содир бўлган ва бутун шаҳарни вайрон қилган Андижон зилзиласидир.

    Р.Шамсутдинов, А.Исҳоқов ҳаммуаллиф-ликда ёзган “Андижон тарихидан лавҳалар” китобининг “Андижоннинг тарихий, меъмо-рий обидалари нега бизгача етиб келмади?” номли бобида шаҳардаги қадимий обидалар-нинг замонамизга қадар сақланиб қолмагани сабаблари кўрсатиб ўтилган. Жумладан, Ан-дижон шаҳрида бир нечта кучли зилзила со-дир бўлгани, айниқса, 1902 йил декабрь зил-зиласи ортидан шаҳардаги барча муҳташам бино қулагани учун ҳам Андижонда тарихий бинолар деярли тугаб битгани ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, Мелик-Саркисян ри-соласида келтирилган фактлар асосида 1902 йили Андижонда юз берган зилзила кўлами тадқиқ этилган.

    Андижон зилзиласи Марказий Осиёда со-дир бўлган кучли зилзилалардан биридир. Ундан Андижон шаҳри ва атрофидаги қиш-лоқлар катта талафот кўрган. Ер кетма-кет уч марта силкинган. 8 баллик биринчи зилзила-дан 1-1,5 дақиқа ўтиб, 9 балдан ортиқ иккинчи силкиниш ва яна 30 дақиқадан сўнг учинчи 8-9 баллик кучли тебраниш оқибатида 50 минг киши яшайдиган Андижон шаҳри улкан харобазорга айланди. Зилзилада 4600 дан зиёд киши ҳалок бўлди. Шаҳардан 5-6 чақирим наригача бўлган темир йўл изи буралиб қол-ди. Станциядаги паровоз ва поезд вагонлари изидан чиқиб кетди. 2 декабрдан сўнг ҳам бир неча ой давомида ер қимирлаб турди. Зилзила оқибатида Андижон ва шаҳар атрофида эни 10 сантиметргача бўлган бир неча ёриқ пайдо бўлди. Айрим жойларда ер сатҳи 70 санти-метргача чўкди.

    Офатдан сўнг зилзила оқибатларини бар-тараф этиш ишлари бошланиб кетди. Бинолар остида қолганларни чиқариб олиш, ҳалок бўлганларнинг жаноза маросимларини ўтказиш, зарар кўрганларга ёрдам бериш шулар жумласидан. Зилзилада ҳар бир хо-надондан бир нечталаб одам ҳалок бўлгани ва андижонликлар мотам ичида қолганига қарамай, вайрон бўлган шаҳар ва қишлоқ-ларни қайта тиклашда Андижон шаҳри ва унга туташ қишлоқлар аҳолиси жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилди. Андижонлик бой-лар катта-катта эҳсон улашиб, шаҳар ва қишлоқларни тиклаётган ҳашарчиларнинг қорнини тўйдирди, қурилиш ашёлари сотиб олиб берди.

    Ана шундай саховатпеша бойлардан бири Миркомилбой Мирмўминбоев эди. У Ан-дижон шаҳрини тиклаш учун катта маблағ ажратди. Р.Шамсутдинов ва А.Исҳоқов ки-тобида Миркомилбой Мирмўминбоевнинг Андижон уезди бошлиғи Бржезицийга ёзган хатини келтиради:

    “Ўз она шаҳрим Андижоннинг маданий ривожланиши ва батамом тартибсиз аҳволда бўлган Гултепа майдонига маданий кўриниш бериш, майдон ҳам шаҳар кўрки бўлсин, ҳам аҳоли фойдалана олсин деб мен, Миркомил Мирмўминбоев ўз ҳисобимдан Андижон шаҳрига тортиқ сифатида қуйидаги иншоот-ларни қуришни ўз зиммамга оламан:

    1. Турли миллат вакиллари — эркак ва аёлларга мўлжалланган қирқ ўринли намунали шифохона. Унда қуйидаги бўлимлар мавжуд бўлади: а) жарроҳлик; б) туғуруқхо-на; в) ич касалликлари; г) секцион камералар ва ўликлар сақлаш учун ертўла; д) дезинфекцион камера ҳамда шифохона бошлиқлари, ходимлари ва турли хизматчилар учун махсус бино; е) шифохона биносини марказий иси-тиш бўлими ҳамда сувни биологик тозалаш хизмати.
    2. 30 ўқувчига мўлжалланган интернат туридаги мадраса ўқувчиларини рус тилига ўргатиш бўлимига ҳамда зал ва ёрдамчи би-ноларга эга рус-тузем мактаби.
    3. Юз ўқувчига мўлжалланган мадраса ва хонақоҳи бўлган намунали мактабхона.
    4. Европача нусхадаги ертўла ва қоровул-хона, учта ҳожатхонаси бор учта дўкон. Мана шу дўконлардан келадиган фойда юқорида кўрсатилган муассасаларни таъминлаш ва таъмирлаш учун ишлатилади.
    5. Маҳаллий халқ ва европаликлар учун алоҳида бўлимларга эга бўлган ҳаммом.

    Кўрсатилган иншоотларнинг барини мен — Миркомил Мирмўминбоев менинг назоратимда тузилган ва тегишли ҳоки-мият томонидан тасдиқланган лойиҳа ва смета асосида уч йил давомида қуриб битказишни ўз зиммамга оламан. Шу билан учун махсус комиссия тузилиб, бошқариш ишларида шахсан ўзи қатнашишни мўлжал-лаган эди. Кейинчалик у мана шуларнинг ҳаммасидан воз кечиб, Бржезицкий талабла-рини тўлиқ қабул қилишга мажбур бўлади. Чунки Бржезицкийнинг ҳар қандай шарт-ларига кўниб бўлса-да, ишни жилдиришга умид қиларди.

    “Мир Калиш”

    Масаланинг кейинги тақдири мужмал кечганини Акмал Акром ўғли “Миркомилбой қандай шахс эди?” мақоласида батафсил баён қилган. Ёзишича, мажлисдаги бу масала бит-та тарафдор (Бржезицкий), учта қарши (ша-ҳар депутатлари — Ординец ва Куровский ҳамда шаҳар врачи Кашурников), иккита бе-тараф (Мирали Умарбоев ва шаҳар архитек-тори Травин) овоз билан кўриб чиқиш учун Фарғона вилояти ҳарбий губернатори ихтиё-рига жўнатилади.

    Вилоят ҳарбий губернатори ҳам унинг таклифига рад жавоби берганига шубҳа йўқ. Бу фикримизни Ўрта Осиё темир йўли жандарм-полиция бошқармаси Марғилон бўлими бошлиғининг 1914 йил 25 апрелда Туркистон тумани махфий ишлар бўлими-га юборган хати исбот қила олади. Бу хат-да шундай дейилган: “Андижонлик сарт, миллионер “Мир Калиш” мусулмон шифо-корлар хизмат кўрсатадиган, фақатгина мусулмон беморларга мўлжалланган махсус шифохона қуришни мўлжаллаб, 50 минг сўм хайрия қилди. Лекин доктор Белогужев унинг бу орзусини чиппакка чиқарди... “Мир Калиш”нинг шериклари Белогужевни йўқ қилиш учун ҳаракат қилишлари эҳти-молдан узоқ эмас”.

    Юқоридаги хатга Туркистон тумани мах-фий полиция бўлими, ўз навбатида, қуйида-гича хулоса чиқаради:

    1914 йил 29 апрель... “Мир Калиш” Миркомил Мирмўминбоев бўлиши эҳтимолдан узоқ эмас. У жуда ақлли, айёр, уддабурон киши, эътиқоди бўйича пан-исломчи ва русларга қарши жуда ёмон муносабатда, Андижон шаҳри тижоратчилар партияси бошлиғи. Ушбу партия аъзоларининг ҳаммаси унга моддий тарафдан боғланган”.

    1915 йил охирлари, тўғрироғи, ноябр ойига келиб, Туркистон генерал-губернаторлиги вилоятларида “Миркомилбой қамалганмиш”, деган гап тарқалади. Миркомилбой қамали-шининг ҳақиқий сабабларини эса Андижон уезди бошлиғи ёрдамчиси ёзган хатда кўриш мумкин: “1915 йил 10 январь. Менким Андижон уезди бошлиғининг ёрдамчиси, подпол-ковник Полюдов, уезд бошлиғи топшириғига биноан унинг гувоҳлигида қуйидаги прото-колни ёздим: бугун соат 12:00 да уезд бош-қармаси таржимонлари Сулаймон Келганбоев ва Юсуфжон Чаришев менга маҳаллий тилда ёзилган имзосиз хат тутқазишди. Хатни тар-жима қилиб, унинг маъноси қуйидагича эка-нини билдик: “Мен, шу хатни иддао қилгувчи, бехосдан Миркомилбой заводига кириб, унинг иш столи устидаги хатга кўзим тушди. Хат-ни ўқиб чиқиб, ёмон ният билан ёзилганини билдим. Бир бойнинг ёмон мақсади туфайли бутун камбағал мусулмон аҳли жафо торти-шининг олдини олиш мақсадида хатни бил-дирмасдан ўғирлаб, Сиз, жаноби олийларига келтириб беришни лозим топдим”.

    Шу ўринда савол туғилади: нега айнан Миркомилбой фитналар, туҳматлар искан-жасида қоврилаверган? Нимага айнан у мус-тамлакачилар уйқусини қочирган, ҳаловати-ни йўқотган? Шубҳасиз, у пайтда маҳаллий бойлар кўп эди. Гап шундаки, Миркомилбой каби ҳам моддиятан, ҳам маънан бой бўлган жадид давлатмандлар саноқли эди. Унинг халқ манфаатидан келиб чиқиб қабул қил-ган ҳар бир қарори бир қўли билан қорнини қашлаб, бошқа қўли билан миллионлаб одам-ларни эзғилаётган бақбақадор амалпараст-ларнинг томоғига қайсар суякдек тиқиларди. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун Мирмўмин-боев капитали ҳақида уезд бошлиғига берил-ган нотўлиқ ҳужжатга назар ташлаш кифоя.

    Миркомил Мирмўминбоевга тегишли мол-дунё ҳаммаси бўлиб 10 миллион сўмни ташкил этган. Бу ерда ҳужжат фақат ер, за-вод ва бошқа мулкларнинг нархидан ке-либ чиқиб ёзилган. Бошқа маълумотлар-га кўра, Мирмўминбоевнинг капитали 1914 йилда 17 миллион сўмга яқин бўлган. Россия молия министри Виттенинг 1897 йилдаги пул ислоҳотидан сўнг Россия пулининг дунё бозорида валюта ҳисобида юрганини эътибор-га олсак, андижонлик бой қанчалик катта капиталга эга бўлганига яна бир карра ишонч ҳосил қиламиз. Шу билан бирга, унинг Москва, Санкт-Петербург ва бошқа кўплаб чет эл шаҳарларига тез-тез бориб туришини, Туркистонда хориждан енгил автомашина харид қил-ган биринчи одам бўлганини, рус маъмуриятидагиларнинг унча-мунчасини писанд қилмаслигини ҳисобга олсак, душманлари оз эмаслиги ҳам аён бўлади.

    Уни ҳеч бир ҳокимият суймаган

    Орадан кўп ўтмай, Россияда февраль буржуа инқилоби амалга ошди. Унинг ша-моли Туркистонга ҳам етиб келиб, Туркис-тон генерал-губернаторлиги ўрнига мувақ-қат ҳукумат — Туркистон комиссариати ташкил этилди. Ажабланарли жиҳати, янги ҳукумат вакиллари ҳам Мирмўминбоевни судхўрликда айблай бошлади. Бундан фой-даланган душманлари эса яна уйдирма ва бўҳтон уюштириб, муваққат ҳукуматга арз қилишга киришди. Оқибат шу билан туга-ди: янги сайланган Скобелев ва округ суди прокурори Мирмўминбоев устидан жиноий иш қўзғади.

    Акмал Акром ўғли мақоласида баён қили-шича, 1917 йил 17 май куни Андижон шаҳри ижтимоий ташкилотлар вакили Бризгалов юқорида тушган аризалар асосида маъруза сўзлайди. У Мирмўминбоевга қуйидаги айбларни қўяди:

    “1. М.Мирмўминбоeв турли йўллар билан Андижондаги “Шўрои Исломия” ташкило-тида фақат ўз ихтиёрига бўйсунадиган реак-цион орган ташкил этган.
    2. Бу орган комиссарлар постига Анди-жондаги бошқа ташкилотлар билан келиш-маган ҳолда фақат ўз ихтиёрида бўлган ёки умумий ишончни оқламайдиган кишиларни танлаш билан шуғулланган.
    3. Мана шу орган ёрдами ва қарори билан бир неча қозини ишдан олиб, улар ўрнига ўзига тегишли одамларни қўйган.
    4. Ўз айғоқчилари орқали халқни маълум кишиларга қарши қилиб қўйган. Яқинлашиб келаётган қирғин фақат бошқа ижтимоий ташкилотлар аралашуви натижасида тўхта-тилган.
    5. Унга қарши бир нечта жиноий иш қўзға-тилган ва ҳоказо ва ҳоказо”.

    Ушбу хабар тарқалиши билан андижонлик 113 элликбоши ва 33 имом бир тарафдан, аҳоли иккинчи тарафдан Туркистон муваққат ҳукума-ти вакилларига арзнома билан мурожаат этади. Бу хатда Андижонда бўлиб ўтган тартибсиз-ликларнинг асосий сабабчиси 2-матлубот жа-мияти аъзоси Темирбеков экани, у аҳолига ун беришни тўхтатиб қўйгани туфайли камбағал-лар ғазабга миниб, тартибсизлик бошлангани, бунда Мирмўминбоевнинг ҳеч қандай иштиро-ки йўқлиги, бинобарин, унинг сургун қилини-ши ҳукумат ва халқ орасида қаттиқ тўқнашув-ларга сабаб бўлиши очиқ-ойдин айтилади.

    Ушбу арзномалар ҳамда сентябрь бошла-рида бўлиб ўтган Андижон мусулмонлари уезд-шаҳар ижтимоий ташкилотлари съез-ди чиқарган ҳукм натижасида Миркомил Мирмўминбоев Андижонга қайтиб келади. Лекин Миркомилбой эркин нафас оладиган кунлар узоққа чўзилмайди.

    1917 йил Октябрь инқилоби ғалаба қо-зонгач, Миркомилбойга ўхшаган бойлар чинакамига таъқибга учради. Уларнинг ер-суви, заводлари ва мол-мулки тортиб олина бошлади. Чиқиб кетиш қийин бўлган чоҳга тушиб қолган Миркомилбой большевиклар ҳокимиятини тан олмайди. Янги ҳокимият даврида ҳам унга қарши фитна ва имзосиз хатлар тушиши давом этаверади. Охири яна ҳибсга олинади. 1918 йил 22 февраль куни большевиклар эгалик қилаётган Скобелев округ судида унинг “иши” кўрилиши керак эди. Лекин судга олиб келишмайди. Чунки бу пайтда у отиб ташланган эди…

    * * *

    Миркомил ҳорғин, мадорсиз, ўй-хаёлга ғарқ, онгсиз тарзда ер қазир эди... Негадир тупроқ тафти танига хуш ёқар, агар рухсат берилганда озгина муддат қўлини ботириб турган бўларди. Лекин муҳташам сукунатни уёқдан буёққа талмовсираб бориб келаётган чувак аскарнинг одим товуши бузарди. Ни-ҳоят у маҳбус қазиётган чоҳ одамнинг белига келиш-келмаслигини чамалади-да, чор-ат-рофга аланглаб олгач, “Бўлади, тўхтат”, деди.

    — Оёқ-қўлимни ювиб олсам бўладими? — дея секин, аммо қатъий оҳангда сўради бой.

    Бу гапни эшитгач, беўхшов, юпқа қор қоп-лаган харсангга ўтириб, хотиржам тамаки тутатаётган иккинчи аскарни йўтал тутди — тутун томоққа яхшигина тиқилди чоғи ранги бўзариб кетди.

    — Ўша ёқларда ўзлари ювиб қўйишади, тезлаш, — деди у.

    Миркомилбой индамади. Почасини шо-шилмасдан қайирди. Шу ҳолида уфққа, аниқроғи, уфқни тўсиб турган қарағайларга узоқ тикилди. Ҳаво совуқ бўлса ҳам осмон тип-тиниқ. Ҳорғинлик уни карахт қилар, ле-кин руҳи тетик эди. Бу рутубатли ўрмоннинг сирли шивирига узоқ қулоқ тутгиси келди-ю, ўйи охирига етмай қаттиқ силкиниб кетди. Аскар туртди:

    — Ўлгинг келяптими ўзи, йўқми? Ҳеҳ...

    Шериги кулди. Бойнинг ғаши келди. Би-роқ дарҳол унутди. Бу кулранг ёпинчиқли сукунатни вужудига сингдириш умидида иродасини жамлади. Икки курагининг қоқ ўртасидан яна бир қаттиқ зарб еди — қандай бўлмасин, мувозанатни сақлашга ту-тинди, хаёли янаям шаффофлашди. Бу азоб, оғриқлар танига кор қилмас, аксинча, бун-да муқаддаслик бордай барини бирма-бир ҳис қилишни истарди. Миркомил елкаси, бели аралаш устма-уст санчилаётган, аъзои баданини ўпириб-қўпориб ўтаётган қўрғо-шин сочмасининг гўё ўзига дахли йўқдек шом қўшиғини тинглар, мовийкўз соқчи эса талвасада устма-уст тепки босаётган эди… Миркомилбой учун ҳукумат, баджаҳл амал-дорлар, чақимчи ялоқхўрлар, уни бутун умр таъқиб этган душманлари аллақачон арзи-мас нарсага айланган — унинг учун бу ёруғ дунёда холис ният-ла бошлаган ва таассуф-ки, битмаган амалининг рўёбини тасаввур қилишдан олийроқ муддао қолмаган эди…

    * * *

    Комил Яшин “Ёднома” хотирасида Миркомилбой номини кўп тилга олади. “Андижонни ётқизиб-турғизадиган Мир-комилбой ҳамманинг оғзида эди, — деб ёзади адиб. — У ўттиз миллионга қурби етадиган тўртта завод, етти юз десятина-дан ортиқ ер-сув эгаси бўлиб, шаҳардаги чор амалдорларию маҳаллий бойлар югур-даклари қаторида юришарди. Миркомил улардан каттароқлар билан гаплашар, май-даларни сариқ чақага ҳам олмасди”.

    Битикда салбий оҳанг сезилади. Аммо жамият, давр, бойлик ва камбағаллик ҳоди-сасини ҳаққоний таҳлил қилсак, яқин ўтми-шимиздаги воқеаларни мушоҳада тарозисига қўйсак, кафтимизга бирмунча ўзгача хулосалар тўкилади. Бойнинг оддий одамларга муносабати хусусида бир нарса дейиш қийин. Аммо у бажармоқчи бўлган эзгу ишларни билган одам Миркомилбойнинг Комил Яшин ёзганидек зулмкор, қаттиққўл ва зиқна эканига беихтиёр шубҳа билан қарайди. Бу ўринда хотира бой-бадавлат одамлар ашаддий халқ душмани деб қараладиган даврда битилгани-ни ҳисобга олмоқ лозим.

    Чиндан ҳам яқин ўтмишда одамлар қал-бига бой, ишбилармон кишиларга нисбатан нафрат уруғи сочиб келинди. “Бутун дунё пролетарлари, бирлашингиз!” деган шиор билан яшаган фуқаролар, нафақат синф ва табақалар, ҳатто турли касб эгалари ўртасида чоҳ қазилиб, чуқурлаштирилган эди. Шўро давлати тинимсиз ривожлантириб келган бу манфур сиёсатнинг бирдан-бир мақсади ўзи шу эди — барчани бир-бирига гижгижлаш, халқнинг бошини қовуштирмаслик.

    Бугун эса кеча бой-бадавлатлиги учун қувилган, қирилган, бадарға этилган ота-бо-боларимизнинг эзгу ишлари, ҳаёт йўли, турмуш тарзи, оғриқларини ўрганар эканмиз, буни янада оммалаштириш, уларга бугунги кун нуқтаи назаридан баҳо беришимиз ўзлигимиз, асл тарихимиз олдидаги масъулият, бурчни адо этишда ирода намойиш этаётга-нимиздан далолат беради.

    Ниҳоятда уддабурон, кенг фикрлайдиган, ишнинг кўзини биладиган ҳамда халқ бо-шига мусибат тушганда жонбозлик кўрсата олган бу инсоннинг қайғули қисмати истиқ-лолимизни қадрлаш, бугун мамлакатимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган имко-ниятлардан янада самарали фойдаланишга даъват этади.

    Азизбек ЮСУПОВ,

    “Янги Ўзбекистон” мухбири

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates