Агрокластерда асал олиш мавсуми бошланди

    Агросектор 3 август 2021 1589

    Андижон вилояти Бўстон туманидаги «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерининг асаларичилик тармоғида асал олиш мавсуми бошланди.

    Хусусан, «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерининг асаларичилик тармоғида бир асалари оиласидан 15-18 килограммдан асал олишга эришиляпти. Асал олиш ишлари шу кунгача агрокластернинг 5, 22, 30 ва 34 бўлимларида олиб борилган бўлиб, жами 1 тонна 800 килограмм салмоқли асал олишга эришилди.

    -Асалари парваришида об-ҳаво ҳам муҳим роль ўйнайди, -дейди қишлоқ хўжалиги кластерининг асаларичилик тармоғи мутахассиси Авазбек Қурбонов.

    –Бу йилги об-ҳаво ҳам асаларичилик тармоғимиз учун қулай келди. Ҳар бир асалари оиласидан 15-18 килограммдан асал олишга эришяпмиз.

    Маълумки асаларичилик сердаромад соҳа. Бир килограмм ҳуш таъм, тоза ва табиий асал 60 минг сўмдан 100 минг сўмгача сотилишини ҳисобга олсак ушбу тармоқдан олинажак даромад бир мавсумнинг ўзида қарийб 160 миллион ва ундан ҳам ошиши мумкин.

    Бугун пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластерининг кенг дала майдонларида, ғўза шоналаридан табиий нектар ва гулчанг йиғиб, қулай шарт-шароитларда парваришланган асаларилар муддатидан эрта асал йиғишга киришди. Натижада асал олиш мавсумида белгиланган режа асосида асал олишга эришиляпти.

    Эътиборлиси, асаларичилик тармоғи нафақат қишлоқ хўжалиги кластери тизимида меҳнат қилаётган ишчи ходимларнинг даромадини янада оширяпти, балки юртимиз бозорларида ҳуш таъм, тоза ва табиий асал маҳсулотининг янада арзон бўлишига ҳисса қўшяпти.

    Маълумот учун мазкур агрокластер маъмурияти томонидан жорий йил бошидан асаларичилик тармоғи ташкил этилган бўлиб, Украина давлатидан олиб келинган «Карпат» зотига мансуб асаларининг 120 дона қутига жойланган 240 та оиласи кластернинг 12 та бўлимида парваришлашга киришилган эди. Айни дамда биринчи асал олиш мавсуми уюшқоқлик билан олиб бориляпти.

    Илҳомжон Тожибоев, «Сайёра фаввораси» хусусий корхонаси Пахта тўқимачилик ишлаб чиқариш кластери матбуот хизмати ходими.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates