Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Хавфсизлик 29 декабр 2021 1223

    Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль йўлининг 500 метр қисмида 40-50 см.гача чўкиш ҳолати юзага келганлиги туфайли, ушбу ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

    Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органларининг ўрганишлари натижасида мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар аниқланди.

    Хусусан, мутасадди ташкилотлар томонидан «Юнусобод-Туркистон» ер ости метро конструкциясининг атрофини ва ён қисмларини тупроқ билан қайта тўлдириш ва зичлаш ишлари сифатли бажарилмаганлиги, техник назорат талаб даражасида олиб борилмаганлиги ҳамда автомобиль йўлини реконструкция қилишда лойиҳалаштириш ишлари нотўғри олиб борилганлиги сабабли юқоридаги чўкиш ҳолати юзага келиб, натижада давлатга 4,5 млрд. сўм миқдорида зарар етказилган.

    Ҳозирда ҳолат бўйича Республика Транспорт прокуратураси томонидан Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Шунингдек, Аҳмад Дониш кўчасида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича мутасадди идоралар томонидан тегишли чора-тадбирлар ташкил этилмоқда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates