Аҳолига жарималарни тўлашда қўшимча енгилликлар яратилади

    Ижтимоий ҳаёт 7 апрел 2023 2014

    Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 3321-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида»ги Қонун муҳокама этилди.

    Таъкидланганидек, мамлакатимизда суд ҳужжатларини ва бошқа органларнинг ҳужжатларини ижро этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириляпти.

    Хусусан, бундан 3 йил аввал 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод этилишига оид соддалаштирилган тартибнинг амалга киритилиши ўзининг ижобий самарасини кўрсатди.

    Бироқ ушбу соддалаштирилган тартибнинг суд томонидан қабул қилинадиган қарорларга нисбатан татбиқ этилмаслиги, шунингдек, амалда айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарима миқдорининг юқорилиги фуқароларга иқтисодий томондан қийинчиликлар туғдириб келаётган эди. Бу эса, ўз навбатида, маъмурий жарималарни ихтиёрий равишда тўлашда қийинчиликлар келтириб чиқараётган эди.

    Ушбу Қонун билан ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши белгиланади.

    Энг асосийси, мазкур тартиб эндиликда суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилишининг кўзда тутилаётганлиги алоҳида қайд этилди.

    Сенаторлар мазкур Қонуннинг қабул қилиниши натижасида маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларнинг жарима юкини янада камайтириш орқали пул маблағларининг иқтисод қилинишига ва жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштиришга эришилишини таъкидлаб ўтдилар, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates