Аҳолига сифатсиз бензин маҳсулотларини сотган 7 та АЁҚШларга нисбатан чора кўрилди

    Долзарб 29 феврал 2024 466

    Мазкур АЁҚШлардан намунага олинган АИ-92 бензинининг таркибидаги Октан 90га ҳам етмаган.

    Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси «Ўзенергоинспекция» Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан ҳамкорликда аҳолини сифатли бензин маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида жойларда ёқилғи маҳсулотларининг сифатини ўрганиш бўйича назорат тадбирларини ўтказди.

    Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида иш юритувчи «РАФС» СИЧК, “РУХШОНА ҲАМИД” МЧЖ, «СУВИНШОАТГАЗҚУРИЛИШ» ХК, «ИМКОН-ХАМКОР» ХК, «РУСЛАН» ФХ, “ТЎРТКЎЛЛИ БУНЁД ОИЛ” МЧЖ ҳамда “ГУЛНОРА ГАЗ СEРВИС” МЧЖларга қарашли АЁҚШларда ўрганишлар ўтказилди.

    Ушбу ёнилғи қуйиш шохобчаларидан бензин маҳсулотлари харид қилиниб, белгиланган тартибда тегишли лабораторияларга тақдим этилди. Лаборатория таҳлиллари 7 та хизмат кўрсатувчи шохобчанинг бензин маҳсулотларини сифатсизлиги бўйича ўз хулосасини берган.

    Мазкур хулосага кўра ёнилғи қуйиш шохобчаларидан намуна олинган АИ-92 бензиннинг таркибидаги Октаннинг норматив ҳужжат талабига кўра 92,0 бўлиши кераклиги, лекин текшириш натижасида ушбу кўрсаткич шохобчалардан олинган намуна ёқилғи маҳсулотларида 90 га ҳам етмаганлиги, ЎзДст 3031:2015 1-1-банди талабига жавоб бермаслиги хулоса қилинган.

    Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда АЁҚШлар томонидан 2023 йил АИ-92 маркали сифатсиз жами 26 минг литрдан зиёд автобензин сотилганлиги, бунинг натижасида истеъмолчиларга жами 277 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

    Ўтказилган текшириш натижалари бўйича Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан юқорида кўрсатилган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддаси талаби бузилиши ҳолатлари бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қарор, кўрсатмалар берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates