Акбар Жўраев ва Баҳодир Жалолов 2021 йилнинг энг яхши спортчилари деб топилди

    Спорт 30 декабр 2021 1676

    Пойтахтимиздаги «Ҳилтон» меҳмонхонасида Туризм ва спорт вазирлиги томонидан 2021 йилнинг энг яхшиларини аниқлаш бўйича «Узбекистан Спорт Аwардс-2021» тадбири ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти Отабек Умаров, Рустам Шоабдураҳмонов бошчилигидаги МОҚ мутасаддилари ва кенг спорт жамоатчилиги иштирок этди.

    Тадбирни Азиз Абдуҳакимов очиб берар экан, Президентимиз бошчилигида спортимизни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, саъйи-ҳаракатлар, ёш спортчиларимизга яратиб берилаётган шароит ҳақида тўхталиб, ортда қолган йилда эришилган муваффақиятларимиз учун барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

    Шундан сўнг тантанали тақдирлаш маросимига навбат берилди. Унга кўра, қуйидаги йўналишда муносиблар тақдирланишди:

    Спорт соҳасидаги кўп йиллик меҳнати учун – Баҳодир Махситов, Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси

    Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси – Мудофаа вазирлиги спорт маркази

    Йилнинг энг фаол журналисти – Шафоат Толипжонова, «Спорт» телеканали мухбири

    Йилнинг энг яхши фотомухбири – Алимурод Мамадаминов, ЎзА фотомухбири

    Йилнинг энг фаол спорт мухлиси – Абдураҳмон Фозилов

    Спорт йўналишида йилнинг энг фаол матбуот хизмати – Ўзбекистон футбол ассоциациясининг матбуот хизмати

    Йилнинг энг фаол спорт сайти – sports.uz сайти

    Йилнинг энг яхши спорт шифокори – Дилшодбек Маҳмудов, МОҚ қошидаги РСТИАМ бош шифокори

    Йилнинг энг яхши ҳудудий Туризм ва спорт бош бошқармаси – Фарғона вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси

    Йилнинг энг фаол спорт блогери – Ҳилола Исоқова

    Йилнинг энг яхши терма жамоаси – Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси

    Йилнинг энг фаол спорт мактаби – Бухоро тумани БЎСМ

    Йилнинг энг яхши мураббийи – Павел Хан, таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

    Йилнинг энг яхши ёш спортчиси (қизлар ўртасида) – Нигина Ўктамова, бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони

    Йилнинг энг яхши ёш спортчиси (ўғил болалар ўртасида) – Камронбек Қадамов, эркин кураш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони

    Йилнинг энг томошабоб спорт тадбирлари ташкилотчиси – Ўзбекистон аралаш жанг санъати ассоциацияси

    Йилнинг энг матонатли эркак спортчиси – Элбек Султонов, пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори

    Йилнинг энг матонатли аёл спортчиси – Нурхон Қурбонова, пара енгил атлетика бўйича икки карра Токио-2020 Олимпиадаси совриндори

    Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи – Сардор Абдухаликов, пара енгил атлетика бўйича терма жамоа бош мураббийи

    Йилнинг энг яхши ёш матонатли спортчиси (ўғил болалар ўртасида) – Бобуржон Омонов, пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони

    Йилнинг энг яхши ёш матонатли спортчиси (қизлар ўртасида) – Асила Мирзаёрова, пара енгил атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси совриндори

    Йилнинг энг сахий спорт ҳомийси – «Қизилқумсемент», ОКМК, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятлари ва ОФБ хусусий акциядорлик тижорат банки

    Йилнинг энг ҳалол ҳаками – Рамзиддин Саидов, дзюдо бўйича халқаро тоифадаги ҳакам

    Йилнинг энг яхши спорт федерацияси – Ўзбекистон камондан отиш федерацияси

    Йилнинг энг интилувчан федерацияси – Ўзбекистон ўқ отиш спорти федерацияси

    Спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қўшган ҳиссаси учун – Отабек Умаров, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти

    Йил кашфиёти – Улуғбек Рашитов, таэквондо WТ бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони

    Мухлислар танловига кўра йилнинг энг яхши спортчиси – Баҳодир Жалолов, бокс бўйича бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони

    Республика комиссияси хулосасига кўра йилнинг энг яхши спортчиси Миллий кубоги соҳиби – Акбар Жўраев, оғир атлетика бўйича Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates