АКТ ривожланиши Ўзбекистонда камбағаллик даражасини пасайтиришга қандай таъсир қилади?

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан ахборот коммуникация технологиялари (АКТ)нинг ривожланиши Ўзбекистонда камбағаллик даражасини пасайтиришга қандай таъсир кўрсатиши баҳоланди.

    Тадқиқот давомида қуйидаги натижалар олинди:

    - Оптик толали Интернет узунлигининг 100 километрга ортиши камбағаллик даражасини бир йилдан сўнг 0,06 фоиз пунктига, икки йилдан кейин эса 0,09 фоиз пунктига пасайтиришда ёрдам беради.

    - Интернетдан фойдаланувчилар сонининг 1 фоиз пунктига ортиши икки йилдан сўнг камбағаллик даражасини 0,02 фоиз пунктига пасайтиради. Эътиборли жиҳати, ушбу натижа бир йилдан кейин олинган натижадан жиддий фарқ қилмайди.

    Таҳлил учун Давлат статистика қўмитаси маълумотларидан фойдаланилди ва ҳудудлар бўйича 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳри бўйича 2015-2020 йиллар учун (84 та кузатув) эконометрик моделлар ишлаб чиқилди.

    Натижалар Дрисколл-Крейнинг стандарт хатоларини ҳисобга олган ҳолда панел маълумотлари моделлари ёрдамида тайёрланди. Икки йиллик лаг (кечиктириш) дан фойдаланилиши камбағаллик даражасининг пасайиши етарлича узоқ давом этувчи жараёнлиги ва биринчи боcқичда ахборот технологияларининг жорий этилиши қандай натижа беришини пайқашнинг қийинлиги билан боғлиқ. Бундан ташқари, БМТнинг “The ICT/Poverty Nexus” деб номланган тадқиқотига кўра, АКТ аҳолининг камбағал қатламлари ҳаётини ўрта ҳисобда 6–10 йил ичида яхшилаш имконини беради.

    Ушбу моделлар ўзаро (минтақавий) ва вақт оралиғидаги боғлиқлик мавжуд бўлганда энг самарали ҳисобланади. Бошқача айтганда, ушбу моделлар ўзгарувчилар ўртасида ҳудуддан-ҳудудга ва олдинги қийматларга (ўтган йиллар натижаларининг ҳозирги кунга таъсири) боғлиқлик мавжуд бўлган тақдирда, энг аниқ натижаларни олиш имконини беради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates