«Ал-Ҳилол» 6 июнда Месси трансфери ҳақида эълон қилмоқчи

    Спорт 3 июн 2023 1327

    Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби Лионель Месси трансферини тезроқ расмийлаштиришни истамоқда.

    Diario Sport хабарига кўра, Саудия Арабистони клуби аргентиналик 35 ёшли юлдуз билан 6 июнь кунигача шартнома имзолаб, сешанба куни бу ҳақда расман эълон қилишни хоҳламоқда. Ар-Риёд клуби раҳбарияти тезроқ футболчининг розилигини олиб, трансферни расмийлаштириш мақсадида бу санани белгилаган.

    Месси ҳам фаолиятини қаерда давом эттириши бўйича масалани чўзмоқчи эмас. У бугун «ПСЖ» таркибидаги сўнгги учрашувини ўтказади.

    «Барселона» ҳам Мессини қайтаришни истаётган бўлишига қарамай, ҳали футболчига расмий таклиф бера олмаяпти.

    Аввалроқ, «Ал-Ҳилол» Мессига йиллик 400 миллион евро маош таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

    Маълумот учун, Лионель жорий мавсум Франция чемпионатидаги 31 ўйинда 16та гол ва шунча ассистга муаллифлик қилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates