«Al-Rowad» компанияси 10 миллион долларлик лойиҳани амалга оширмоқчи

    Инвестициялар 25 март 2023 594

    Айни кунларда Мисрнинг «Al-Rowad» компанияси компанияси бош директори Абдел Раҳмон Эл-Габбас бошчилигидаги делегация мамлакатимизда ишчи ташриф билан болиб турибди.

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида билан бўлиб ўтган мулоқотларда янги лойиҳани амалга оширишнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

    Мулоқотда сўнги йилларда юртимиз чармсаноатининг ишлаб чиқариш салоҳияти, инвестицион муҳит, экспорт имкониятлар, хом ашё базаси тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек соҳага сармоя киритаётган хорижий инвесторларга тақдим этилаётган божхона, солиқ имтиёзлар, транспорт-логистика йўналишлари бўйича маълумотлар бериб ўтилди.

    Қайд этиш керак, мазкур инвест лойиҳанинг умумий қиймати 10 миллион долларни ташкил этади. Лойиҳани амалга ошириш бўйича ер майдонларини танлаш мақсадида компания вакиллари Тошкент, Сирдарё, Самарқанд вилоятларида бўлиб ишлаб чиқариш ва ажратилиши кўзда тутилган ер майдонларини бориб кўради.

    Учрашувда ярим ва тайёр чарм ишлаб чиқариш салоҳият, экспорт кўрсаткичлари юзасидан фикр алмашилди. Ҳамкорликнинг келгуси истиқболли йўналишлари ва янги ўсиш нуқталарини рўёбга чиқариш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates