Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш стандартлаштирилади

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясида истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришни стандартлаштириш бўйича ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.

    Унда алкоголь ва тамаки соҳасини тартибга солиш борасида жорий йил 3 июнда қабул қилинган Фармон ва Қарорда белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш ҳамда стандартлар, технологик ва сифат даражаларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

    Соҳа мутахассислари ва экспертлардан иборат ушбу ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

    — давлат ва истеъмолчилар манфаатларидан келиб чиқиб миллий, давлатлараро ва халқаро стандартлар лойиҳаларини тайёрлаш;

    — стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, қайта кўриб чиқишда илғор хорижий тажрибани жорий қилиш йўли билан, шу жумладан, уларда анъанавий ва илғор технологияларнинг, дастлабки талабларни белгилашни ҳисобга олган ҳолда кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатдошлиги оширилишини таъминлашда иштирок этиш;

    — стандартларга ўзгартиришлар киритиш, қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

    — стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида уйғунлашган сиёсатни амалга ошириш бўйича манфаатдор ташкилотлар ва хўжалик юритувчи субъектлар билан ҳамкорлик қилиш.

    Маълумот ўрнида, айни пайтда соҳага оид жами 88 та стандартлар мавжуд бўлиб, шундан 22 таси халқаро, 53 таси давлатаро ва 13 таси миллий стандартлардир.

    Шунингдек, истеъмол этил спиртига тегишли 16 та, алкоголь маҳсулотларига тегишли 19 та ва техникавий этил спиртига тегишли 53 та стандартлардан амалиётда қўлланилмоқда.

    Ҳозирда ишчи гуруҳга манфаатдор ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар кўриб чиқилиб, халқаро талабларга мослаштириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    No date selected
    август, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates