Ер силкинишлари чоршанба куни маҳаллий вақт билан 20:37 да қайд этилган. Зилзила эпимаркази оролнинг Сенд-Пойнт аҳоли пунктидан тахминан 87 километр жанубда, ўчоғи эса 20,1 километр чуқурликда жойлашган.
Асосий зилзиладан сўнг, ўндан ортиқ кетма-кет афтершоклар содир бўлди. Улардан энг кучлиси 5,7 магнитудага етган. Ҳозирча жароҳатланганлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқ.
Маҳаллий ҳукумат эҳтиёт чораси сифатида қирғоққа цунами бўлишидан огоҳлантирди, бироқ у кейинроқ бекор қилинди, деб хабар беради korrespondent.net.









