баннер
18 фев 2025
21:50

    American Express Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўймоқчи

    Туризм қўмитаси раиси ўринбосари Сардор Ниязов бошчилигидаги Ўзбекистон делегатцияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги «New York Travel and Adventure Show 2025» туризм кўргазмасида иштироки доирасида American Express молия компанияси Глобал бизнес саёҳат бўлинмаси (Amex GBT) халқаро алоқалар бўйича бош директори Прабир Рой билан музокаралар ўтказилди.

    Маълумот учун: Amex GBT бош қароргоҳи Нью-Йорк шаҳрида жойлашган саёҳатларни бошқариш компанияси бўлиб, 140 дан ортиқ давлатда 18 мингга яқин ходимларига эга. Энг юқори даражадаги туризм сегментида фаолият юритади. Асосий мижозлари - АҚШ ва бошқа давлатларнинг йирик банклари ва хусусий компаниялари раҳбарлари ва бошқарув ходимлари.

    Музокараларда Ўзбекистонда юқори даражадаги саёҳат ва туризм хизматларини ташкил этиш ва бу сегментда сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, жумладан, сони ортиб бораётган авиарейслар, машҳур брендли меҳмонхоналар, замонавий курортлар ва юқори гастрономик имкониятлар борасида батафсил тақдимот ўтказилди.

    Прабир Рой Ўзбекистон Amex GBT мижозлари учун ҳали очилмаган янги йирик салоҳиятга эга дестинация эканлигини алоҳида таъкидлаб, ушбу сегментда мамлакатда мавжуд имкониятларни биргаликда очишга тайёрлигини билдирди. Мазкур йўналишда яқиндан ҳамкорликни ўрнатиш, шунингдек, авиакомпания ва туроператорлар иштирокида амалий қадамларни бошлаш доирасида тегишли келишувларга эришилди, деб хабар беради Туризм қўмтаси матбуот хизмати.

    No date selected
    феврал, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech