Америка Қўшма Штатларининг элчиси Тошкент шаҳар ҳокимлигига ташриф буюрди

    Халқаро ҳамкорлик 10 феврал 2024 1525

    Куни кеча пойтахт ҳокимлигида ҳоким в.б. Шавкат Умурзаковнинг АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашуви бўлиб ўтди.

    Мулоқот давомида Ўзбекистонда, хусусан, Тошкентда ҳам маҳаллий ҳам хорижий компаниялар учун қулай ишбилармонлик муҳити яратилганлиги таъкидланди.

    Жонатан Хеник Тошкентнинг вақтинча резиденти сифатида шаҳар қиёфасидаги ижобий ўзгаришларни кўриб турганидан хурсанд эканлигини таъкидлади. У АҚШ ишбилармон доираларининг Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, технологик ечимларни ишлаб чиқиш ва шаҳарсозликда қўллаш соҳаларида амалга оширилаётган истиқболли инвестицион лойиҳаларда иштирок этишдан манфаатдорлиги ҳақида сўзлади. Бундан ташқари, грант дастурлари борасидаги ҳамкорлик доирасида ижтимоий аҳамиятга эга қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ҳақида маълумот берди.

    Ш. Умурзаков меҳмоннинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, миннатдорлик билдирди, айни пайтда Тошкент шаҳрида йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва оптималлаштириш, микромобиллик учун шарт-шароитларни яхшилаш, қулай тўхташ жойларини яратиш, яшил транспорт тармоғи қатновини кенг кўламда жорий этишга қаратилган қатор дастурлар ишлаб чиқилаётганини ҳақида маълумот берди.

    Бундан ташқари, АҚШ ишбилармонлари иштирок этиши мумкин бўлган қатор йирик лойиҳалар, мамлакатимизда инвесторлар учун яратилган шарт-шароит ва кафолатлар ҳақида сўз юритди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates