Америка университетларида амалиётга кўпроқ эътибор қаратилади

    Таълим 24 август 2022 1706

    Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари, Тошкент давлат аграр университети ва Жиззах вилоятидаги Ғаллаорол техникуми раҳбариятидан иборат делегациянинг август ойидаги Америкага 17 кунлик сафари ниҳоясига етяпти.

    Ушбу ташрифнинг сўнгги манзили Миссисипи Штати университети бўлди. 1878 йилда ташкил этилган университетдаги таълим йўналишлари, ўқув режаларининг ўзига хослиги ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ўзбекистонлик вакилларнинг эътиборини тортди. Шунингдек, икки томонлама ўқув режалари, педагогларни тажрибасини ошириш ва баҳолаш ҳамда адабиётлар тайёрлаш бўйича бир қатор келишувларга эришилди ва йўл харитаси тузилди.

    Эътиборли яна бир жиҳат, ушбу университетнинг ўсимликшунослик ва ветеринария факультетларида талабаларга назариядан кўра, кўпроқ амалиёт орқали билим бериш йўлга қўйилгани бўлди. Масалан, ветеринария факультетида таҳсил оладиган талаба токи университетни тамомлагунча мустақил равишда 71 та жарроҳлик амалиёти ўтказади. Бу эса, келгусида ҳайвонларнинг саломатлигига масъул касб соҳибларини етарли тажриба билан соҳага қадам қўйишини англатади. Бошқа йўналишларда ҳам ушбу жиҳатни кўриш мумкин.

    Бундан ташқари учрашувда университетнинг республикамиздаги Жиззах вилоятида жойлашган «SILVER LEAF LLC» ҚК агрокластери билан давом этаётган ҳамкорлигига ҳам тўхталиб ўтилди. Ғаллаорол агротехникуми битирувчиларини бандлигини таъминлаш ва уларни дунё талабларига мос мутахассис бўлиб етишишига кўмаклашувчи лойиҳаларнинг муҳокамаси ва келишувлар ҳам юртдошларимиз учун самарали бўлишига эришилди.

    Ушбу сафар мобайнида икки томонлама келишувлар ва имзоланган лойиҳалар, ўрганилган тажрибалар яқин йилларда юртимиздаги аграр соҳа таълим тизимида ҳам ижобий самарасини кўрсатиши кутиляпти, деб хабар беради Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates