Амстердамда илк сув ости велосипед тураргоҳи қурилди

    Маълумки, велосипед тўхташ жойи автомобилга қараганда анча кам жой талаб қилади. Бироқ Нидерландияда, айниқса ҳар бир кишига ўртача бир яримта велосипед тўғри келадиган Амстердамда бундай жойни топиш тобора қийинлашиб бормоқда.

    Ушбу муаммони ҳал қилиш усулларидан бири, ер ости велосипед тураргоҳларини қуриш саналади. Яқинда Амстердамда Марказий вокзал яқинида улкан ер ости велотураргоҳ қурилиши якунланди. Унинг ўзига хослиги шундаки, у нафақат ер остида, балки сув остида ҳам жойлашган.

    Амстердам мерияси пиёдалар учун қулайроқ бўлиши, олд ҳовлини кўплаб велосипедлар тўхташ жойларидан ҳоли қилиш учун шундай қадам ташлади. Умуман олганда, иккита шундай автотураргоҳ қуриш режалаштирилган.

    wUrec студияси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа 2018 йилда бошланган. У Max Bögl гуруҳи томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳага кўра, автотураргоҳ Принс Хендриккаде ва Стейшензейланднинг очиқ бандаргоҳ юзаси остида, 9 метр чуқурликдан жой олди.

    Биринчи эр ости ва сув ости велосипед тўхташ жойи 7000 велосипедга мўлжалланган. Бугунги кунда у Нидерландия пойтахтидаги энг катта тураргоҳ ҳисобланади. Февраль ойида Ij Boulevard меҳмонхонаси ёнида 4000 та транспорт воситаси жойлаша оладиган ана шундай тураргоҳнинг иккинчиси очилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates