Андижон шаҳрида жамоат транспорти брутто-шартномаларига ўтказилмоқда

    Янги тизимга мувофиқ ташувчи босиб ўтилган йўл ва сифат мезонлари асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиши лозим

    2024 йилнинг 2 июль санасидан эътиборан 1-сонли «Гулшан МФЙ – Андижон шаҳар шифохонаси» автобус йўналиши брутто-шартнома тизимига ўтказилди. Ушбу йўналишга 20 дона автобус бириктирилган бўлиб, қатнов оралиқ интервали 10 дақиқани ташкил этади.

    Шу муносабат билан йўловчиларнинг автобусларга чиқиши ва тушиши қатъий тартибда оралиқ бекатларидан амалга оширилиши лозим. Ҳайдовчиларга тегишли йўриқномага асосан фақат бекатларда йўловчи олиш ва тушириши, қатъий жадвал асосида ҳаракатланиши, йўловчи бор ёки йўқлигидан қатъий назар ҳар бир бекатларда тўхтаб ўтиши лозимлиги тушунтирилган.

    Янги тизимга мувофиқ ташувчи босиб ўтилган йўл ва сифат мезонлари асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиши лозим. Тез орада яна 3 та шаҳар автобус йўналиши босқичма-босқич равишда ушбу тизимга ўтказилади.

    Маълумот учун: брутто-шартнома тизими – йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун «босиб ўтилган йўл» ва «сифат» мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates