Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президент таълим муассасалари агентлиги директори Ҳилола Умарова, Ўзбекистон қаҳрамони Камолиддин Гапировлар сўз олиб Юртбошимиз ташаббуси билан мамлакатимизнинг энг иқтидорли ва билимли ёшлари учун бунёд этилган мактаб, том маънода юксак имкониятлар мактаби бўлиб қолишини таъкидладилар.
Шундан сўнг меҳмонлар мактаб фаолияти билан танишиб, ўқув жараёнларини кузатдилар.
—Ушбу мактабда ўқув жараёни тубдан янги технологиялар асосида ташкил этилган дейди, — Science (табиий фанлар) ўқитувчиси Шерзодбек Нуралиев. —Дарслар хорижнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ўқув режалар ва дастурлар бўйича инглиз тилида амалга оширилади. Эслатиб ўтамиз, Президент мактаблари битирувчилари белгиланган тартибда давлат томонидан тасдиқланган шаҳодатнома, аттестат билан бир қаторда халқаро даражадаги тегишли дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)га эга бўладилар, бу эса ўз навбатида хорижий олий ўқув юртларига кириш имконини беради.