Андижон вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинди

    Мамлакатимизда 14 апрел 2023 7662

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ишдан олинди.

    Бир қатор оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, Шуҳратбек Қўшақбоевич Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинган. Унга кўра, вилоятнинг барча идора ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтган йиғилишда президент топшириғига биноан Абдураҳмоновнинг ҳокимлик гувоҳномаси олинган.

    Маълумот учун шу кунларда Абдураҳмоновга тегишли дея тахмин қилинаётган шахснинг уятсиз ва шаҳвоний қилиқлари акс этган видеотасвири ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган эди.

    Андижон вилоятига шу пайтгача вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Дилшодбек Абдумаликович Каримов вақтинчалик раҳбар этиб тайинланган.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates