Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Асака туман ички ишлар бўлими томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Кеча, 28 июль куни Андижон вилоятида уйда ташкил қилинган устахона аланга ичида қолди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин Асака тумани Неъматобод МФЙ Янгиобод кўчасида жойлашган уйлардан бирида юз берган.
Сўнг соат 18:26 да Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб борган ва содир бўлган ёнғин соат 18:54 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида аҳоли яшаш хонадонининг 70 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Кейинроқ маълум бўлишича ёнғин туфайли уйда бир нафар фуқаро ҳалок бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Асака туман ички ишлар бўлими томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.









