Андижонда энди эҳтиёжманд оилаларга маиший техникалар ўрнига қуёш панеллари топширилади

    Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бир қанча ҳудудлардаги аҳоли билан учрашувларда олис ҳудудлардаги кам таъминланган хонадонларга қуёш панеллари беришни таклиф қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

    Маълум қилинишича, аҳолига туҳфа ёки ёрдам сифатида телевизор, музлатгич ёки иситгич каби маиший техникалар топшириш бир томондан уларнинг электр учун ҳаражатини кўпайтирмоқда. Моддий ёрдам сўраб мурожаат қилаётган фуқаролар ҳам аксар ҳолларда электрдан қарздорлик сабаб ёрдам сўрамоқда.

    "Хонадонларни йўқлаб борганда ёки байрам кунларида инсонларга телевизор ёки бошқа техникалар совға қилганда кўра, қуёш панели топширсак ва ўрнатиб ҳам берсак, уларнинг оиласига ҳар томонлама кўпроқ фойда бўлар экан", – деди вилоят ҳокими.

    Шундан келиб чиқиб, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатишда қуёш панели топширишни жорий қилиш кўзда тутилади.

    "Бу орқали ўша хонадоннинг электр энергияси барқарорлашади, харажати камаяди, тўловдаги етишмовчиликлар ортда қолади, хонадонни иситиш осонлашади ва оиланинг ҳозирдаги асосий муаммоларидан бир нечтаси ечим сари юзланади", – дейилади хабарда.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates