Aндижонда корейс тилини ўрганиш маркази ташкил этилади

    Aндижон давлат чет тиллари институти ректори Дилшодбек Рустамов ҳамда Жанубий Кореянинг Чежу Ҳалла университети президенти Сун Ҳун Ким ўртасида онлайн-мулоқот ўтказилди.

    Aндижон давлат чет тиллари институти ҳамда Чежу Ҳалла университети ҳамкорлигида Aндижонда корейс тилини ўрганиш марказини ташкил етиш бўйича меморандум ва ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

    Унга кўра, ўзаро академик алмашинув, илмий ва инновацион ҳамкорлик бўйича алоқаларни яна-да кучайтириш ҳамда жорий йилда Aндижон давлат чет тиллари институтида корейс тили ўргатишга мўлжалланган марказ ташкил етилиши белгиланган.

    Маълумот ўрнида айтиш керак, Жанубий Кореянинг йирик шаҳарларидан бири Чежу шаҳрида 1969 йилда ташкил етилган Чежу Ҳалла университети мамлакатдаги енг нуфузли хусусий олий ўқув юртларидан бири ҳисобланади. Бу йерда, асосан, тиббиёт, тил ўргатиш ва бошқа қатор йўналишларда таълим берилади. Ҳозирда мазкур олий таълим даргоҳида олти минг нафардан зиёд талаба таҳсил олади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates