Андижонда махсус операция давом эттирилмоқда

    Андижон вилояти ҳудудида "Долзарб 40 кунлик"  махсус профилактик тадбирлари доирасида бир қатор жиноят олами вакиллари, ўзидан "Етакчи" ясаб олганлар ҳамда уларга яқин бўлган шахслар ушланмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг 5 декабрь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида:

    Андижон шаҳрида яшовчи муқаддам Жиноят кодексининг 104, 277-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун судланган, 1988 йилда туғилган Киселов Андрей Ходжамқулович,

    Андижон шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро Шодибоев Фаррух Патидин ўғли,

    Хўжаобод туманида яшовчи 1973 йилда туғилган Эргашев Бахтиёр Тўхтасинович,

    1985 йилда туғилган Парпиев Алишер Адхамовичлар вилоят ҳудудида оилавий зўравонлик, майда безорилик, валюта бойликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этганликлари аниқланиб, уларнинг ҳар бирига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

    Ҳозирда уларнинг содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларга алоқадорликлари ўрганилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates