Ҳолат бўйича, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 8 октябрь куни соат 14:00ларда, Андижон шаҳар Ю.Отабекова ҳамда Шаҳидтепа кўчалари кесишган чорраҳа олдидаги овқатланиш шохобчаси автотураргоҳидан, 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.О. ўзининг “Onix” русумли транспорт воситасида орқага ҳаракатланаётган вақтида, бошқарувни йўқотиб, ушбу жойдаги анҳорга тушиб кетган.
Ушбу ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган, транспорт воситаси махсус техникалар ёрдамида анҳордан чиқарилган.